Трамп Суданни терроризмга ҳомийлик қилувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқарди
АҚШ Суданни 1993 йилда терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига киритган, 1997 йилда эса Хартумга қарши санкциялар жорий этганди.
Судан суверен кенгаши ўзининг Twitter саҳифасида АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу мамлакатни терроризмга ҳомийлик қилувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги қарорни имзолаганини маълум қилди.
"АҚШ президенти Суданни терроризмни қўллаб-қувватлайдиган давлатлар рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги қарорни имзолади, бу ҳақда яқин вақт ичида эълон қилинади", - дейилади суверен кенгаш хабарида.
Хабарда таъкидланишича, бу "Судан ва унинг шарафли инқилоби учун тарихий кундир".
АҚШ президенти Дональд Трамп терактлар қурбонлари оилаларига 335 миллион доллар компенсация тўланганидан сўнг Суданни терроризмга ҳомийлик қилувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқаришга ваъда берганди.
АҚШ Суданни 1993 йилда терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига киритган, 1997 йилда эса Хартумга қарши санкциялар жорий этганди.
2019 йил апрелда Суданни 30 йил бошқарган президент Умар ал-Башир тахтдан ағдарилгач, Хартум ва Вашингтон муносабатларида илиқлик пайдо бўлди. 2019 йил августда мамлакатнинг янги бош вазири Абдулла Ҳамдук Суданни терроризмга ҳомийлик қилувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқариш борасида АҚШ билан музокаралар бошланганини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024