Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониянинг энг йирик авиакомпанияси 3,5 минг ходимини қисқартиради
Япониянинг энг йирик авиакомпанияси All Nippon Airways 3,5 минг ходимини қисқартирмоқчи. Шу билан бирга, компания бўшатиладиган ходимларига янги иш топишда кўмак беришга ваъда берган.
Маълумотларга кўра, япон авиакомпаниясида 20 мингга яқин ходим ишлайди.
Аввалроқ авиакомпания ёнилғи ва хизмат кўрсатиш учун катта харажатлар талаб қилувчи самолётларининг ярмидан халос бўлмоқчилиги маълум қилинган.
Октябрь бошида авиакомпания пандемия сабабли кўрилган зарарни қоплаш учун ўз ходимлари маошларини 30 фоизга қисқартириши ва бонусларни бекор қилишини эълон қилган.
Таъкидланишича, пандемия сабабли япон авиакомпаниялари халқаро рейслари 99 фоизга қисқариб кетган.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
23:17 / 07.06.2026