МИБ: 1,3 млрд сўм қарзнинг бир қисми кафилдан ундирилди
Тадбиркор банк кредитини қарздорнинг ўзи тўлаши кераклигини қанчалик хоҳламасин, айнан ўзи кредит олишда кафил бўлганлиги боис суд қарори асосида гаровга қўйилган кўчмас мулк бино-иншоотлари хатлаш ижро ҳаракатлари бошланган.
«Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ туман бўлими иш юритувида жавобгар «Фирдавс Ҳилол Файз» МЧЖ ва қўшимча жавобгар «Муктафин» хусусий корхонасидан «Микрокредитбанк» АТБ Фарғона вилояти филиали фойдасига 1 млрд 250 млн сўм кредит қарзи ва 53 млн 750 минг сўм фоизи жами 1 млрд 317 млн сўм қарзни ундириш ҳақидаги фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 21.12.2019 йилда чиқарилган ижро варақаси ижроси бўйича ижро ҳужжати мавжуд бўлган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида «Фирдавс Ҳилол Файз» МЧЖ томонидан банкдан кредит олишда гаровга қўйилган кўчмас мулк бино-иншоотлари хатланган ва электрон онлайн савдоларда бир қисми сотилиб, бир қисми қарздордан ундирилган. Шунда 278 млн сўм кредит қарзи қопланмасдан қолган.
Мана энди мажбурий ундирув навбати кафил тадбиркор «Муктафин» хусусий корхонаси раҳбари А.С.га келган. У «Фирдавс Ҳилол Файз» МЧЖ банкдан кредит олиши учун Тошлоқ тумани Садда қишлоғида жойлашган бозор баҳоси 1,5 млрд сўм бўлган тикувчилик цехи бино-иншоотларини гаровга қўйган эди.
Тадбиркор А.С. банк кредитини қарздорнинг ўзи тўлаши кераклигини қанчалик хоҳламасин, лекин айнан ўзи кредит олишда кафил бўлгани боис суд қарори асосида гаровга қўйилган кўчмас мулк бино-иншоотларини хатлаш ижро ҳаракатлари бошланган.
Шундан сўнг, А.С. 278 млн сўм кредит қарзини нақд шаклда Бюронинг туман бўлимига келтириб берди ва суд қарори ижроси тўлиқ таъминланди. Ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланиб, ижро варақа судга қайтарилди», дейилади МИБ матбуот хизмати Kun.uz cайтига тақдим этган маълумотда.
Мавзуга оид
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
07:37 / 08.11.2024
202,9 млрд сўмлик ижро ишларини асоссиз равишда тугатган МИБ мансабдорлари аниқланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024