Хитой АҚШнинг 3та йирик компаниясига нисбатан санкциялар жорий қилмоқчи
Хитой Тайванга қурол-яроғ етказиб бериш билан шуғулланган АҚШнинг 3та йирик компаниясига нисбатан санкциялар жорий қилишни режалаштирмоқда.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги биноси. Фото: Shutterstock
Расмий Пекин Тайванга қурол-яроғ етказиб бериш билан шуғулланган АҚШнинг 3та компаниясига қарши санкциялар жорий қилмоқчи. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Чжао Лицзянь душанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
«Халқаро манфаатларимизнинг ҳимояси учун биз қуйидаги тегишли чораларни кўришга қарор қилдик. Биз ушбу процессда [Тайвандаги намойишларда] муҳим роль ўйнаган АҚШ компанияларига нисбатан санкциялар жорий қиламиз. Улар орасида Lockheed Martin, Boeing Defence va Raytheon компаниялари бор», – деди Хитой ТИВ расмийси.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
20:39 / 13.11.2024