АҚШда сайловлар туфайли бўлиши мумкин бўлган оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўрилмоқда
АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 3 октябрь куни бўлиб ўтадиган умуммиллий президент сайловларидан олдин ёки кейин бошланиши мумкин бўлган оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда АҚШ Ички хавфсизлик вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Кен Кучинеллига таяниб CNN телеканали хабар берди.
«Бизнинг жамоамиз қандай ҳаракатланиш керак бўлса, шундай қилишга тайёр» ,– дея Кучинеллининг сўзларини келтирмоқда телеканал. Шунингдек, вазир ўринбосари аҳоли орасида тартибсизлик ва зўравонликларнинг авж олиши ҳақида аниқ разведка маълумотлари йўқлигини таъкидлади.
Маълумотларга кўра, гап Божхона ва чегара назоратининг махсус кучлари, шунингдек, Иммиграция ва божхона назорати хизмати ҳақида кетмоқда. Ушбу бўлинмалар ёз ойларида АҚШнинг турли штатларидаги оммавий норозиликлар бўлаётган ҳудудларга ёрдам берган, ҳозирда мунтазам машғулотлар олиб бормоқда ҳамда уларнинг тайёргарлик даражаси оширилган, дейилади хабарда.
Октябрь ойининг бошларида The Washington Post газетаси ҳам ўз манбаларига таяниб, АҚШ Адлия вазирлиги ва ФҚБ 3 ноябрь куни бўлиши мумкин бўлган оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўраётганини маълум қилган эди.
Ўтган ҳафта ташкил қилинган прессконференцияда Нью-Йорк мэри Билльде Блазио мегаполисда воқеалар ривожининг шундай эҳтимоли ҳақида гапирган эди. Шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи бошлиғи ўринбосари Терри Монахан эса Нью-Йорк полицияси 26 октябрдан бошлаб сайлов ҳудудлари ва жамоат жойларида бўлиши мумкин бўлган ҳодисаларни олдини олиш учун қўшимча юзлаб ходимларини сафарбар қилганини айтган.
АҚШ президенти Дональд Трамп сешанба куни Fox News телеканали жонли эфиридан туриб, агар у иккинчи муддатга қайта сайланса америкаликларни оммавий норозиликлар ва зўравонликлар қилмасликка чақирди. Оқ уй раҳбари, шунингдек,мамлакатда қонун устуворлиги ва тартиб-интизом таъминланишини айтди.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024