Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризм тармоғининг пандемия сабабли йўқотишлари 730 миллиард долларни ташкил қилди
Дунёда коронавирус пандемияси сабабли сайёҳлик сафарлари сони қисқариши туризм тармоғига 2020 йилнинг илк 8 ойида 730 млрд долларлик зиён етказди. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилотида маълум қилинди.
Ташкилотда хабар берилишича, пандемия сабабли сафарларга киритилган чекловлар жаҳон туризмига кучли таъсир кўрсатишни давом эттирмоқда. Охирги маълумотларга кўра, жорий йилнинг илк 8 ойида халқаро сафарлар миқдори 70 фоизга камайиб кетди. Бу эса 730 млрд доллар йўқотилишига олиб келган. Таъкидланишича, ушбу кўрсаткич 2009 йилда жаҳон молиявий инқирози вақтида кўрилган зарардан 8 маротаба кўпроқни ташкил қилади.
2019 йилда бошқа давлатларга саёҳат қилган туристлар сони 1,5 млрд кишини ташкил қилган.
Мавзуга оид
10:25 / 14.07.2026
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026