Азиз Абдуҳакимов: «Ўзбекистонга лоукостерларни жалб қилиш чоралари кўрилмоқда»
28 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида давлат дастурининг 3-чоракда бажарилиши юзасидан ҳукумат ҳисоботи эшитилди. Унда бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов мамлакатда туризмни тиклаш режаларига тўхталди.
«Январь-февраль ойларида бутун дунё бўйича оммавий эмлаш бошланади. Бу ишлар кейинги йилнинг учинчи-тўртинчи чорагига бориб якунланади. Демак, туризм ҳам шу пайтга келиб тиклана бошлайди. Халқаро ташкилотлар ва халқаро экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, эмлаш якунланишига туризмда ўсиш бошланади», – дея Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистонда ҳам туризм тикланишига тайёргарлик кўриб борилиши керак. Шунинг учун ҳозир рейсларни кўпайтириш, арзон лоукостерларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда ишланмоқда.
«Иккинчи йўналиш – ички туризм бўйича ҳам тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Чекловлар юмшатилгач, санаторийлар, болалар оромгоҳлари ўз фаолиятини тиклади. Ички туризм ҳозир яхши ривожланиб бормоқда.
Умуман олганда, ҳозирги кунда туризмни тиклаш учун имкон даражасида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Тайёргарлик нафақат Тошкент, Самарқанд ва Бухоро каби йирик шаҳарларда, балки бошқа вилоятларда ҳам бошланган», – деди Азиз Абдуҳакимов.
Мавзуга оид
13:24 / 21.11.2024
COP29 иштирокчилари иқлимга мос туризмни ривожлантиришга келишиб олди
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
13:48 / 13.11.2024
Жаҳон банки вакили Ўзбекистоннинг COP29’даги павилёни билан танишди
21:49 / 04.11.2024