Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда ҳарбий мақсадлар учун фуқаролар мол-мулкини олишга рухсат берилди
Арманистонда мудофаа вазирлигининг сўрови билан ҳарбий мақсадлар учун фуқаролар мол-мулкининг кейинчалик қоплаб бериш шарти билан олинишига рухсат берилди.
Арманистон парламенти қонунга тегишли тузатмалар киритишни қабул қилди. Унга кўра, ҳукумат тинч аҳолидан ҳудудий ўз-ўзини мудофаа қилиш батальонларини шакллантириши ва фуқароларнинг мол-мулкини зарурат юзасидан олиши мумкин бўлади.
Ўз-ўзини мудофаа қилиш батальонлари ҳудудий тамойил асосида шакллантирилиши лозим ва маҳаллий ҳокимиятлар раҳбарларига бўйсунади.
Қонунда таъкидланишича, кўнгилли жангчиларнинг асосий вазифаси қуролли кучларга ҳарбий ҳолат вақтида ёрдам беришдан иборат бўлади.
Кўнгилли жангчиларга ҳарбий кийим ва қурол берилади, улар ҳарбий лагерларда машғулот ўташади.
Бундан ташқари, мудофаа вазирлигининг сўрови билан ҳарбий мақсадлар учун фуқароларнинг мол-мулкини ҳукумат томонидан кейинчалик қоплаб берилиши шарти билан олинишига рухсат берилади. Гап асосан фуқароларнинг автотранспорти ҳақида бормоқда.
Арманистонда сентябрь охирида Озарбойжон билан Тоғли Қорабоғ ихтилофининг кескинлашуви ортида ҳарбий ҳолат эълон қилинганди.
Мавзуга оид
17:20
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026