Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш лойиҳасига 50 млн доллар ажратади
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг илмий-тадқиқот ва инновацияларни тижоратлаштиришга йўналтирган сармояларини қўллаб-қувватлайди.
Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши «Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш учун 50 млн доллар миқдорида маблағ ажратишни маъқуллади.
«Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланадиган янги лойиҳа ҳукуматга бозор иқтисодиёти шароитида ишлай оладиган миллий инновацион тизимни ривожлантиришга ёрдам беради. Бу давлат, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва хусусий сектор ўртасида илмий-тадқиқот ҳамда илмий ва инновацион маҳсулотлар ва хизматларни тижоратлаштириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беради», - дейди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.
Лойиҳа давлат илмий-тадқиқот институтлари ва университетларда халқаро даражадаги тадқиқотларни ўтказишга ҳисса қўшади ва уларнинг иш натижаларини тижоратлаштиришга имкон беради. Ушбу ташкилотларнинг тадқиқотчилари 50га яқин илмий-тадқиқот ишларини, шу жумладан халқаро тадқиқотчилар ва хусусий сектор иштирокидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштирадиган грантларга ариза топширишлари мумкин.
Тадқиқот мавзулари қайта тикланадиган энергия манбалари, кам углеродли технологиялар, тиббиёт ва вирусология соҳасидаги турли мавзулар, шу жумладан, коронавирус, бошқа илм-фан ва технологияларнинг истиқболли йўналишлари бўйича бўлиши мумкин. Лойиҳа доирасида молиялаштириладиган тадқиқотлар натижалари бўйича халқаро эксперт журналларида 50га яқин мақолаларни нашр этиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, маҳаллий фирма ва компаниялар маҳаллий ҳамда халқаро бозорларда талабга жавоб берадиган янги ёки мавжуд инновацион маҳсулотлар ва хизматларнинг стартап ва илмий-тадқиқот ишларига сармоя киритиш учун 30га яқин грант олишлари мумкин. Улар тиббиёт, фармацевтика, биотехнологик маҳсулотлар, хизматлар, шунингдек илм-фан ва технологиянинг бошқа истиқболли йўналишларида лойиҳаларни молиялаштиришга ариза топширишлари мумкин бўлади.
Лойиҳа доирасида алоҳида илмий-тадқиқот институтлари инфратузилмаси ва лабораторияларини модернизация қилишга маблағлар ажратилади, уларнинг рўйхати тегишли ташкилотларнинг эҳтиёжларини ҳар томонлама баҳолагандан сўнг Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Шунингдек, лойиҳа маблағлари Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ва инновацияларни тижоратлаштиришни тартибга солиш учун зарур бўлган қонунчилик базасини тайёрлашга ҳамда ушбу соҳаларда тегишли институционал ислоҳотларни ўтказишга сарфланади.
Айни пайтда Жаҳон банки Ўзбекистонга техник ёрдам ва умумий қиймати 4,45 миллиард доллардан зиёд 24та лойиҳани молиялаштириш орқали ёрдам кўрсатмоқда. Бу маблағлар муҳим иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти ва канализация, энергетика, транспорт, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шаҳар ва қишлоқ инфратузилмасини модернизация қилиш, шунингдек коронавируснинг соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва мамлакат фуқароларига таъсирини юмшатишга йўналтирилмоқда.
Мавзуга оид
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
22:40 / 23.01.2026