Жамият | 12:00 / 29.10.2020
14814
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда 12 нафар фуқародан паспортини олиб қўйиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган аёл қамоққа олинди

2018 йилнинг август ойидан жорий йилнинг октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 44 ёшли О.К. Самарқанд шаҳрида жойлашган уйларнинг бирида К.У., Р.Э., А.А., К.А., М.Ф., Л.М., М.Ш., Г.М., М.Р., Ҳ.С., Д.Р. ва З.Б.га ижарага бошпана беришни ваъда қилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, О.К. уларнинг фуқаролик паспортларини ғайриқонуний равишда эгаллаб, тунги вақтда Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчаси ва бошқа жойларида фоҳишалик билан шуғулланишларига мажбурлаган. 

Таъкидланишича, бу шахс 12 нафар фуқарони зўрлик билан ишлатиб, ҳар биридан кунлик 200 000 сўмдан 500 000 сўмгача пулларни топиш мақсадида фойдаланиб, ушбу йўл билан топилган пулларни ўзида сақлаб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан О.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида юқоридаги шахсларнинг фуқаролик паспортлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда О.К. жиноят иши доирасида ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б,и” бандлари билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси танланган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Мавзуга оид