Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов: «Кўп қаватли уйда яшаш маданиятини ўргатишимиз керак»
Бош вазир Абдулла Арипов Сирдарёга ташрифи давомидаги йиғилишда тошқин жабрланувчилари учун қуриб битказилган уйлар бепул берилишини таъкидлаб, янги хонадонларга кўчиб ўтадиган одамларга кўп қаватли уйдан фойдаланиш маданиятини ҳам ўргатиш зарурлиги ҳақида гапирди.
«Сардоба» сув омборининг техноген ўпирилиши оқибатида талафот етган уйларни таъмирлаш, янги кўп қаватли уйларни барпо қилиш ва уйларидан ажралганларга бериш ишларининг барчаси беғараз амалга оширилмоқда. Бош вазир Абдулла Арипов Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманлари фаоллари, парламент ва ҳукумат аъзолари, ОАВ вакиллари иштирокидаги тадбирда шу ҳақда таъкидлаб ўтди.
«Бу қилинаётган барча ишлар президент топшириғига кўра, беғараз бажарилмоқда. Нега буни айтяпман? Чунки ижтимоий тармоқларда, интернетда ҳар хил гап-сўзлар чиқди. Уйлар кредитга берилаётган экан, каби. талафот кўрганларга уй қуриб бериш ёки уларнинг уйларини таъмирлаш ишларининг барчаси беғараз бажарилмоқда», – деди бош вазир.

У, шунингдек, янги кўп қаватли хонадонлар ўз эгаларига топширилиши, бу жараённинг шаффоф ва адолатли ўтиши учун маҳаллий кенгашлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жалб этилгани тўғри эканини таъкидлади.
«Уйларни тарқатишда биз энг безовта бўлаётган масала – уйларнинг барчаси ўз эгасига тегишидир», – деди ҳукумат раҳбари.
Арипов аҳолини кўп қаватли уйларга кўчиришда, кўп қаватли хонадонлардан фойдаланиш қоидаларини аҳолига ўргатишга эътибор қаратиш лозимлигини уқтирди.

«Яна бир нарса бор. Газ плитадан тўғри фойдаланса, жуда қулай нарса. Аммо қонун-қоидасига риоя қилинмаса, жуда хавфли уй жиҳозига айланади. Жуда хавфли.
Иккинчиси, буни тажрибадан келиб чиқиб айтяпман, канализация тармоғидан тўғри фойдаланишни билмаслик масаласи. Ҳожатхонага турли нарсаларни ташлаш оқибатида Сергелида кўрдик нималар бўлганини. Шунинг учун кўп қаватли уйда яшаш маданиятини ҳам ўргатишимиз керак», – дея таъкидлади Абдулла Арипов.
Мавзуга оид
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
22:59 / 05.05.2026