Жамият | 11:54 / 30.10.2020
10966
2 дақиқада ўқилади

Ота нидоси: “Югуриб юрган ўғлим тўшакка михланиб қолса нетай”

Инсон дуч келиши мумкин бўлган дардлар ранг-баранг. Улар орасида беморни йиллаб азобловчи, даволаниши қийин ва қимматлари ҳам борки, бундай касалликларга дуч келганлар тушкунликка тушадилар, ҳар чорага илинж билан тикиладилар.

– Айни пайтда 20 ёшни тўлдирган ўғлим Салоҳиддин Жўраев 16 ёшидан буён мана шу касаллик билан курашиб келади. “Мияча атаксияси” дея номланадиган бу дард аста-секин боламнинг асаб тизимини емириб бормоқда.

Югуриб ўйнаб катта бўлган, туппа-тузук юриб турган ўғлим 16 ёшидан буён шу касаллик билан курашиб келмоқда. Айни пайтда у юра олмайди, оёқ-қўллари яхши ишламайди, – дейди қашқадарёлик Қамариддин Жўраев.

Оиламиз билан Қарши туманида ижарада яшаймиз. Ўғлимни узлуксиз даволатиш топган-тутганимни олиб кетяпти. Жўралари кўргани келишганида боламнинг кўзларидаги мунгга қараб, Салоҳиддин ўрнидан туриб юришга ҳаракат қилган пайтлари йиқилганини кўриб дунёларга сиғмай кетаман. “Эркак киши йиғламасин” дейишади. Лекин боланг кўз ўнгингда сўлиб бораверса – йиғламасликнинг иложи борми?! Кўрса кўнгли баттар чўкмасин деб, бир четга ўтиб ўкириб-ўкириб йиғлайман...

Лекин умидимиз бор!

– Москвадаги “Юсупов” шифохонасида ўғлимнинг касаллигини ўрганишди ва даволаниш мумкинлигини айтишди. Ҳозир ҳаммамиз зарур маблағни тўплашга ҳаракат қиляпмиз. Агар бунинг учун уйим бўлганида ҳеч ўйланмай сотиб юборган бўлардим. Минг афсуски, қўлимиз қисқа. Яхшилардан ёрдам сўрашга мажбурмиз. Илтимос, ўғлимга ёрдам беринг, бутун умр дуода бўлай, – дея кўзи намланиб сўзларини тугатди ота.

Салоҳиддин Жўраевга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0423 5184 4534 (Салоҳиддин Жўраев номида)

Visa: 4231 2000 0085 8794 (Шаҳноза Жўраева номида)

Сбербанк: 4817760145665638 (Турсунбой Суяров номида)

Телефон: +998912226842 Салоҳиддин Жўраев, +998919512148 Қамариддин Жўраев

Вазиятнинг мураккаблиги шундаки, Салоҳиддин зарур муолажаларни олмаса, бутун умрга ногирон бўлиб қолиши мумкин. Бўз йигитнинг ўзи ва оиласи учун бу ниҳоятда жиддий синов бўлади. Юртдошларимиз орасида саховатпешалар бисёр, улар, албатта, ёрдам қўлини чўзадилар. Имкони бўлмай турганлар эса дуога қўл очганларида шу беморимизни ҳам эсга оладилар.

Аброр Зоҳидов

Мавзуга оид