Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди
Ракетанинг каллак қисми 6,7 минг километр масофани босиб ўтган ва Тинч океанидаги Кважалейн атоллидаги нишонни йўқ қилган.
АҚШ мудофаа вазирлиги Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари глобал зарба бериш қўмондонлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, ракета Калифорния штатидаги Ванденберг авиабазаси шахтасидан учирилган. Ракетанинг каллак қисми 6,7 минг километр масофани босиб ўтган ва Тинч океанидаги Кважалейн атоллидаги нишонни йўқ қилган.
"Синовлар қитъалараро ракеталар тизими аниқ ва ишончли ишлашини тасдиқламоқда", - дейилади хабарда.
Minuteman III ракеталари қуролланишга қарийб 50 йил илгари қабул қилинган.
Америкалик экспертларнинг маълумот беришича, АҚШ қуролли кучлари ихтиёрида 400 дона Minuteman III ракетаси бўлиб, уларга қуввати 300 ёки 335 килотонна бўлган биттадан ядровий заряд ўрнатилган.
Пентагон 2036 йилда Minuteman III ракеталарини янги ракеталарга алмаштиришни режалаштирган.
Мавзуга оид
11:32
Apacheʼни “қулатган” ироқлик деҳқон – Америка ҳарбий вертолётини милтиқда уриб тушириб бўладими?
22:21 / 17.07.2026
Уруш яна қайталанди. Нега?
20:40 / 17.07.2026
Ироқда Трампнинг ўлими учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинди
10:55 / 17.07.2026