Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд автомобиллар нархи масаласида UzAuto Motors фойдасига қарор чиқарди
Тошкент шаҳар маъмурий суди Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси 19 августда чиқарган қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида «UzAuto Motors» АЖ киритган шикоят аризасини қаноатлантирди.
Суднинг 30 октябрдаги қарорига кўра, қўмитадан компания фойдасига шикоят келтиришда тўланган давлат божи (2 230 000 сўм) ва почта харажатлари (20 минг сўм) ундирилади.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Антимонополия қўмитаси суд қарори устидан шикоят қилишини билдирган.
Олий Мажлиснинг бир неча депутати ва МҚКҚ монопол корхонани «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузишда, автомобиллар нархини 3 млн сўмдан 19,8 млн сўмгача асоссиз оширганликда айбламоқда. Ўз навбатида, компания айбловларни рад этган.
Ўтган ҳафта уч нафар депутат Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасига сўров юборди. Уларнинг гумонича, «UzAuto Motors» АЖ ва «Жиззах автомобиль заводи» МЧЖ хориждан бизнес классидаги автомобилларни тайёр ҳолда импорт қилишда импорт божи ва утилизация йиғимини тўламаётган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
11:12 / 20.03.2026
Тошкентдан бир кунда 500 мингдан ортиқ автомобил чиқиб кетди
11:37 / 13.03.2026
Ўзбекистон автомобил бозори: электромобилларга талаб ошиб боряпти
12:23 / 03.03.2026
2026 йил январда енгил авто ишлаб чиқариш 22 мингдан ошди
08:49 / 28.02.2026