Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барселонада COVID-чекловларга қарши норозилик намойиши тартибсизликларга айланиб кетди
Тартибсизликлар бир гуруҳ ёшларнинг полиция ходимларига тош ва петардалар улоқтиришидан сўнг бошланган.
Барселонада коронавирусга қарши курашиш доирасида киритилган чекловларга қарши ўтказилган норозилик намойишларида бир неча юз кишининг полиция билан тўқнашуви содир бўлди. Бу ҳақда El Pais газетаси ёзмоқда.
Хабар қилинишича, тартибсизликлар бир гуруҳ ёшларнинг полиция ходимларига тошлар ва петардалар улоқтиришидан сўнг бошланган. ОАВда тарқалган видеолавҳаларда шунингдек, тартибсизликлар қатнашчилари дўкон ойналарини синдириб, унинг ичидаги маҳсулотларни олиб чиқиб кетишаётгани акс этган.
Полиция 12 кишини қўлга олган.
Барселона полицияси бошлиғи Пере Феррер тартибсизликлар иштирокчиларини "ультраўнг гуруҳларнинг ўта тажовузкор ва уюшган аъзолари" деб атади.
Тартибсизликлар шунингдек, Испаниянинг бошқа шаҳарларида ҳам юз бергани айтилмоқда.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026