Энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш онлайн тарзда расмийлаштирилиши мумкин
Эндиликда фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш Ягона порталдаги (my.gov.uz) “Фуқаролик” туркумида ҳам расмийлаштирилиши мумкин.
Ягона портал хабарига кўра, мазкур хизмат орқали кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи бир шахсга тегишли бўлган объектларда доимий рўйхатга туриш мумкин.
Хизматдан қуйидаги тоифалардаги фуқаролар фойдаланишлари мумкин:
1) Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга;
2) Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда;
3) Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.
Хизмат автоматлаштирилган ва 1 иш кунида тақдим этилади.
Хизматни тақдим этиш нархи – БҲМнинг 2 фоизи, Ягона портал орқали хизмат кўрсатилганда эса дастлабки нархдан 10 фоиз арзондир.
Мавзуга оид
21:07 / 28.12.2024
Байрам кунлари Тошкентда автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади
18:14 / 27.12.2024
Дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳар – Тошкент ҳавосида PM2,5 заҳарли заррачалари меъёрдан 29 марта ошди
08:01 / 27.12.2024
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди
19:52 / 26.12.2024