Спорт | 01:00 / 31.10.2020
8771
1 дақиқада ўқилади

Роналду коронавирусдан тузалди

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.

19 кун давомида изоляцияда бўлиб, даволанган футболчининг топширган сўнгги тести салбий натижа кўрсатди.

Маълумот учун, Роналду коронавирус туфайли Турин клубининг А Серия доирасида «Кротоне» (1:1) ва «Верона» (1:1), ЕЧЛ доирасида «Динамо» К (2:0) ва «Барселона»га (0:2) қарши ўйинларини ўтказиб юборди.

Мавзуга оид