Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомобиль ўғрилигини камайтириш мақсадида ювиш шохобчалари ходимлари устидан назорат кучайтирилади
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Муродилла Алиқориев 29 ва 30 октябрь кунлари пойтахтдаги автомашина ювиш ва шу каби хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи 217 та ташкилот вакиллари билан учрашди.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, учрашувлардан мақсад – ушбу корхоналар ходимларининг мижозларга қарашли автомобиллардан ўз мақсадида фойдаланиши ва олиб қочиши каби жиноятларнинг олдини олиш.
Ташкилот раҳбарлари улар ишга олаётган шахслар учун масъулликлари ҳақида огоҳлантирилган.
«Ишчиларнинг масъулият ҳудудини белгилаш, маълумотларини қайд этиш ҳам раҳбарнинг вазифаси экани қайд этилди. Шу билан бирга, ишчиларни мижознинг автомобили калитини олишларига йўл қўймасдан, бунинг ўрнига барча мижозлардан калитларни олувчи битта масъул шахсни тайинлаш тавсия этилди.
Ўз навбатида, мазкур ташкилотлар раҳбарлари ишга қабул қилинаётган шахсларнинг маълумотларини текшириш қийинлигини, бунда ҳудудий ички ишлар органларининг ёрдами кераклигини айтишди. Мазкур илтимос қондирилди, энди автомобиль ювиш шохобчаси раҳбари профилактика инспекторлари билан биргаликда ишга олинаётган шахсларнинг маълумотлари ҳаққонийлигини текшириши мумкин.
Шу билан бирга, ишга олинаётган шахс қидирувда эмаслигини, хусусан, илгари автомобиль олиб қочмаганини текшириш мумкин», – дейилади хабарда.

Пойтахт ИИББ ҳайдовчиларга мурожаат билан чиққан:
«Ҳурматли транспорт воситалари ҳайдовчилари! Сиздан ҳам мазкур муаммога жиддий ёндашишни ва машинангизнинг калитини автомобиль ювиш шохобчасининг оддий ишчиларига бермасликни сўраймиз. Унутманг, сиз йўқлигингизда автомобилингиз турли мақсадларда ишлатилиши мумкин. Муаммо чиқишидан олдин тўғри йўл тутиб ўз вақтингиз ва асабингизни асранг».
Мавзуга оид
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026