Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
31 октябрдаги антирекорддан сўнг дунёда коронавирус тарқалиши секинлашди – ЖССТ
31 октябрь куни ЖССТ антирекордни қайд этганди – бир суткада 545 114 ҳолат. Бу пандемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич бўлди.
Шанба кунги антирекорддан сўнг бутун дунёда коронавирус тарқалиши ҳолатлари пасайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берди.
31 октябрь куни ЖССТ антирекордни қайд этганди – бир суткада 545 114 ҳолат. Бу пандемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич бўлди. Хабарда айтилишича, якшанба куни дунё бўйича коронавирус тарқалиши суръати секинлашган.
Пандемия бошланганидан буён дунё бўйича 47 миллионга яқин бемор қайд этилган, уларнинг 1,2 миллион нафардан ортиғи вафот этган.
Экспертларнинг тахминича, қайд этилганидан кўпроқ одам коронавирус билан касалланган бўлиб, уларнинг кўпчилиги касалликни енгил ўтказган.
Мавзуга оид
10:26 / 17.07.2026
AFP: Июндаги жазирама Европада 12 мингдан ортиқ инсон умрига зомин бўлди
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
18:29 / 03.07.2026