Андижон: 2021 йилда маҳаллий бюджет харажатлари 3,2 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда
«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Андижон вилояти ҳокимлиги ҳалқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, туман фаоллари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.
Шунингдек, Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг 2020 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2021 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари лойиҳаси ўрганиб чиқилди.
Ушбу тадбирларда Олий Мажлис Сенати Бюджет бошқармаси бош маслаҳатчиси Саҳобиддин Арзиқулов, Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров, давлат солиқ қўмитаси ҳудудлараро йирик солиқ тўловчиларни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари Феруз Аҳмедов иштирок этди.
2021 йилда Андижон вилояти бўйича маҳаллий бюджет даромадлар прогнози дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2,9 трлн сўмни, харажатлари 3,2 трлн сўмни ташкил қилади.
Даромад ва харажатлар ўртасидаги тафовутни қоплаш мақсадида республика бюджетидан 869,4 млрд сўм трансферт, ҳамда 258,6 млрд сўм ўтказиб бериладиган даромадлар (мобиль, алкоголь акциз солиғи) белгиланиши кутилмоқда.
Йиғилишда вилоят маҳаллий бюджети даромадларни прогнозлаштириш, харажатларни режалаштиришда жаҳон ва республикамизда пандемия давом этиши, жаҳондаги иқтисодий ўсиш пасайишини инобатга олиш ҳамда бюджетда етарли захираларни шакллантиришга эътибор қаратиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, депутатлар томонидан тартибга солинувчи солиқ тушумларини, яъни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (жисмоний шахсларнинг мол-мулкларини ижарага беришидан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи бундан мустасно) вилоят ва шаҳар-туманлар маҳаллий бюджетлари ўртасида бир хил меъёрлардан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш таклиф этилди.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024