Ўзбекистон | 21:43 / 02.11.2020
4367
3 дақиқада ўқилади

Пиёда йўл қоидасини бузиши ҳолати бир йилда 4 мингтага кўпайди. Нега?

Исталган ҳайдовчини тўхтатиб, протокол тузиш осон. Ҳужжатлари ёнида бўлмаган ҳайдовчи жарима майдонига олиб борилади. Аммо йўлларда қоида бузган пиёдаларни жаримага тортишчи? Уларнинг қоидабузарлигини аниқлаш кўпроқ вақт талаб этади. Бу жараённи осонлаштириш учун қандай ишлар амалга ошириляпти?

Бу борада ИИВ ЙҲХББ вакиллари Мурод Шерлиев, Илҳом Идиров, Шуҳрат Муродов ва Эрали Бозоров Kun.uz билан суҳбатда айтиб ўтишди.

Дарҳақиқат, йўл ҳаракати қатнашчиларининг асосий қисмини пиёдалар ташкил этади. Барча соҳалар каби йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида ҳам кейинги йилларда ахборот коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда. Жорий йилнинг 25 майидан олдида паспорти бўлмаган фуқаролар ҳақидаги маълумотни аниқлаш мақсадида барча йўл патрул инспекторларига планшет тарқатилди. У орқали фуқаронинг маълумоти базага киритилиб, дарҳол унинг шахсини аниқлаш имконияти яратилган. 2020 йилда ўтган йилгига нисбатан пиёдалар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар 4000 тага ошди. Миқдорнинг ошишига сабаб соҳада ахборот коммуникацияларидан кенг фойдаланилгани бўлди.

Шу ерда қўшимча қилиб ўтмоқчи эдим, битта пиёданинг йўл ҳаракати қоидаcини бузганини расмийлаштириш учун олдин 1-2 соат ёки ундан кўпроқ вақт кетарди. Ҳозирда замонавий технологиялар жорий этилиши натижасида кўп вақт олиб, фуқарони сарсон қилмасдан унинг шахсини аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш имконияти мавжуд бўлди. Шу сабаб қоидабузарлик эмас, уларни аниқлаш кўпайди дейиш тўғрироқ, чамамда.

Йўл ҳаракати қоидасини бузаётган пиёдаларга нисбатан ҳам маъмурий чораларни қўллаш имконияти кенгайди. Бу эса ўз навбатида, пиёдалар иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади. Йўл патрул хизмати ходимларининг ўзига белгиланган ҳудудда узлуксиз хизмат олиб боришини таъминлайди, ортиқча вақт сарфланиши камаяди.

Aхборот технологиялари жорий этилиши билан дислокация ташлаб кетилмасдан, шу каби бошқа ҳодисалар ўтказиб юборилмайди ва табиийки, ўша ҳудудда йўл транспорт ҳодисалари анча камаяди.

Бобур Акмалов

Мавзуга оид