Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тартибсизликлар юз бериши эҳтимоли туфайли Оқ уй атрофи қўшимча тўсиқ билан ўралади
Ушбу тўсиқ ёзда оммавий норозилик намойишлари вақтида АҚШ маъмурияти раҳбарининг қароргоҳи атрофига қўйилган тўсиқлар билан бир хил бўлади.
АҚШ федерал ҳукумати мамлакатда 3 ноябрда ўтказиладиган сайловлар билан боғлиқ эҳтимолий тартибсизликлар туфайли Оқ уй атрофига қўшимча тўсиқлар ўрнатади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб СNN телеканали хабар берди.
Телеканалнинг маълумот беришича, ушбу тўсиқ ёзда оммавий норозилик намойишлари вақтида АҚШ маъмурияти раҳбарининг қароргоҳи атрофига қўйилган тўсиқлар билан бир хил бўлади.
Оқ уй хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланувчи махфий хизмат ушбу хабар бўйича ҳозирча изоҳ бермади.
АҚШда 3 ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларда президент ва вице-президент, 35 нафар сенатор, вакиллар палатасининг барча 435 аъзоси, 13 штат губернаторлари сайланади. АҚШ президентлиги учун республикачи Дональд Трамп ва демократ Жозеф Байден кураш олиб боради.
Мавзуга оид
11:32
Apacheʼни “қулатган” ироқлик деҳқон – Америка ҳарбий вертолётини милтиқда уриб тушириб бўладими?
22:21 / 17.07.2026
Уруш яна қайталанди. Нега?
20:40 / 17.07.2026
Ироқда Трампнинг ўлими учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинди
10:55 / 17.07.2026