Ўзбекистон | 21:47 / 03.11.2020
76854
1 дақиқада ўқилади

Алишер Шодмонов ректорликка тайинланди

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 3 ноябрдаги қарорига кўра, Алишер Қаюмович Шодмонов Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланган. Шу муносабат билан 2016 йил декабридан буён Тошкент тиббиёт академиясига ректорлик қилиб келган Лазиз Тўйчиев лавозимидан озод этилган.

Алишер Шодмонов 2017 йил февралидан буён Соғлиқни сақлаш вазирлигини бошқариб келаётганди.

У шу йилнинг июлида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказига даволанишга ётқизилди ва унинг ўрнига бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев вазирликка раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилди.

Август ойида вазир ишга қайтди. У ўтган ҳафтада Туркияга сафар қилган вазирлик делегациясига раҳбарлик қилди.

2020 йилнинг июлидан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдуҳаким Ҳожибоев бугун Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ССВ раҳбари лавозими учун тасдиқланди.

Мавзуга оид