Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда университетга ҳужум иши бўйича 13 полициячи ҳибсга олинди
Афғонистонда 2 ноябрда Кобулдаги университетга қилинган ҳужумнинг тергови доирасида полициянинг 13 ходими ҳибсга олинди.
Tolo News телеканалининг Кобул полицияси вакилига таяниб хабар беришича, полициячилар университет ҳудудида хавфсизликни таъминлашда йўл қўйилган масъулиятсизликда айбланмоқда. Таъкидланишича, ҳибсга олинганлар орасида Кобул полициясининг туман бошқармаси бошлиғи ҳам бор.
2 ноябрда Кобулдаги университет ҳудудида портлаш содир этилиб, сўнгра бир гуруҳ қуролланган кишилар таълим муассасасининг ҳуқуқшунослик факультети ёнида отишма уюштирган. Университетга Афғонистон махсус кучлари отрядлари жўнатилган. Хавфсизлик кучлари воқеа жойидан юзлаб одамларни эвакуация қилишга муваффақ бўлган. Террорчилардан 3 нафари ўлдирилган.
Ҳужум оқибатида 35 одам ҳалок бўлган, 50га яқин одам жароҳат олган. Афғонистонда 3 ноябрь миллий мотам куни деб эълон қилинган.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
21:19 / 15.06.2026