Ўзбекистон | 13:03 / 04.11.2020
6845
1 дақиқада ўқилади

Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи тайинланди

Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига Абдусалим Ғаниев тайинланди. Бу ҳақда агентлик хабарида айтилган.

Абдусалим Ғаниев 1970 йил Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган. 1992 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш институтини ҳамда 2002 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

А. Ғаниев 2008 йилдан бугунга қадар Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид