Ўзбекистон | 20:00 / 05.11.2020
8601
3 дақиқада ўқилади

Artel компанияси бир ойда 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилди

Artel компаниясининг октябрь ойидаги экспорт кўрсаткичи 10 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу каби юқори кўрсаткич, миллий компания маҳсулотлари чет эл истеъмолчиларининг ҳурматига сазовор бўлгани ва чет эл бозорларида катта талабга эгалигининг далилидир. 

Миллий маҳсулот – миллий ғурур деб бекорга айтилмаган. Юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар чет эл давлатларида муваффақият қозонганини эшитганда, фахр-ифтихор туйғуси ўз-ўзидан пайдо бўлади. Юртимизнинг экспорт салоҳияти йилдан йилга ошиб бораётгани эса алоҳида завқ бағишлайди. Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида саноат корхоналарини ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, маҳсулотларини экспортга йўналтириш бўйича кенг кўламда иш олиб борилмоқда ва бу тинимсиз меҳнатнинг натижалари яққол кўриниб турибди: Ўрта Осиёдаги энг йирик маиший техника ишлаб чиқариш корхонаси қаерда? Албатта, Ўзбекистонда!

Artel компанияси маҳсулотлари бугунги кунда 10 дан ортиқ давлатга экспорт қилинмоқда. Компания маҳсулотлари чет эл бозорларини жадал суръатларда забт этиб, истеъмолчилар ҳурматига, муҳаббатига сазовор бўлмоқда деса ҳеч муболаға бўлмайди. Корхонанинг октябрь ойидаги юксак экспорт кўрсаткичлари эса буни яққол тасдиқлаб турибди.

Айтиш жоизки, Artel Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбойжон, Россия, Тожикистон ва Украина давлатларига энг кўп экспортни амалга оширади. Телевизорлар, сув иситгичлари, совутгичлар ва ошхона плиталари эса чет эл бозорларида катта талабга эга.

Чет эл бозорларига кириб бориш ўта оғир ва машаққатлидир. Artel дунёнинг машҳур компаниялари билан нафақат ўз юртида, балки чет элда ҳам бемалол рақобатлаша олишини тасдиқлади. Бу ойдаги рекордли кўрсаткич ўз устида ишлаш, маҳсулот сифатини мунтазам ошириб бориш, ишлаб чиқариш жараёнларини мунтазам мукаммаллаштириш ва тўхтовсиз ривожланишнинг натижасидир. Artel компанияси бу кўрсаткичда тўхтамасдан, уни янада баланд поғоналарга кўтаришни ва янги чўққиларни забт этишни режалаштирган.

Қўшимча маълумот учун artelgroup.org расмий сайтига ёки fb.com/arteluzb расмий саҳифасига ташриф буюринг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид