Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида «Евро-4» ва «Евро-5» маркали дизел ёқилғиси ишлаб чиқарилади
Заводда янги маркадаги дизел ёқилғиларининг ишлаб чиқарилишига бағишланган тадбирда энергетика вазири ўринбосари Беҳзот Норматов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ФНҚЗ директори Ҳабиб Латипов, «Jizzakh Petroleum» бош директори Шокир Файзуллаев иштирок этди, деб хабар беради Kun.uz мухбири.
Очилиш маросимида Х.Бозоров ва Б.Норматов сўзга чиқиб, заводда замонавий ва экологик жиҳатдан тозароқ дизел ёқилғисини ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши нафақат вилоят, балки республика иқтисодиётини юксалтиришда муҳим қадам эканини таъкидлашди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчиларига 2020 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда ФНҚЗни модернизация қилиш дастурининг видео-тақдимоти намойиш қилинди. «Евро-4» ва «Евро-5» синфидаги дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш учун «старт» тугмаси босилди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи бош муҳандиси Дилшод Ўринбоевнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, модернизация қилиш инвестиция лойиҳасига кўра, 2020-2023 йилларда ФНҚЗда гидрокрекинг ва изомеризация (ёқилғи ва мой маҳсулотлари олиш усули) жараёнларини босқичма-босқич жорий этиш ҳамда «Евро-5» стандартидаги АИ-92 автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси, Jet А-1 авиаёқилғиси ҳамда II/III гуруҳга мансуб мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Франциянинг «Axens» компанияси етказиб берадиган ускуна ва жиҳозларнинг лицензияри сифатида, Буюк Британиянинг «Amec Foster Wheller – WOOD» компанияси эса асос лойиҳасини ишлаб чиқарувчи сифатида иш юритмоқда.
Айни пайтда мазкур заводнинг ГДС (дизел ёқилғисини олтингугурт бирикмаларидан тозалаш) қурилмасидаги 1,3 миллион АҚШ доллар қийматли катализатор алмаштириш йўли билан биринчи босқич ишлари амалга оширилиб, «Евро-4» ва «Евро-5» маркали дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Мавзуга оид
11:00 / 09.06.2026
Фарғонада Soliq Mobile орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилинди
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
09:11 / 22.05.2026