Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея COVID-19 ва мавсумий гриппни аниқлайдиган ягона тестни тасдиқлади
Жанубий Кореянинг Озиқ-овқат ва дори воситалари хавфсизлиги вазирлиги COVID-19 ҳамда мавсумий гриппни битта намунадан аниқлай оладиган янги тестни маъқуллади.
CNN хабарига кўра, ушбу усул орқали беморлар ҳам COVID-19, ҳам мавсумий гриппга қарши натижаларни 3–6 соат ичида олишлари мумкин.
«Бу ҳам тиббиёт ходимларига, ҳам беморларга тест натижаларини кутишдаги ноқулайликларни камайтиради», – деган Жанубий Кореянинг соғлиқни сақлаш бўйича расмий вакили Юн Та Хо брифингда.
Маълумот учун, Жанубий Кореяда пайшанба куни коронавирусга чалиниш билан боғдиқ 125та янги ҳолат қайд этилди. Бу – KDCA (Кореяда касалликларни назорат қилиш агентлиги)нинг маълумотларига кўра, 23 октябрдан бери кунлик энг юқори ўсиш ҳисобланади.
Мамлакатдаги тасдиқланган умумий касалликлар сони 27 мингдан ортиқни, вафот этганлар сони эса 475 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026