Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон президентининг қарори билан Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари - “Ўзатом” агентлиги бош директори лавозимидан озод этилди.
Фото: Ўзатом агентлиги
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 3 ноябрь куни имзоланган ҳужжатда айтилишича, Жўрабек Мирзамаҳмудов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод қилинган.
Шунингдек, президентнинг 3 ноябрь куни имзоланган бошқа бир қарори билан 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4142-сон қарорга ўзгартириш киритилди.
Қайд этилишича, бу Ўзбекистон энергетика тармоғи бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида амалга оширилди.
Ҳужжат билан ПҚ-4142-сон қарор 2-иловасининг “Вазирнинг биринчи ўринбосари - “Ўзатом” агентлиги бош директори” блокидан “Ўзатом” агентлиги бош директори” сўзлари чиқариб ташланди.
“Ўзатом” агентлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов 2019 йилнинг февраль ойи ўрталарида энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. У Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори лавозимида ҳам ишлаб келаётганди.
Жўрабек Мирзамаҳмудов 1979 йилда туғилган, 2001 йилда «Умид» жамғармаси йўлланмаси бўйича Алабама университетини (АҚШ), 2005 йилда эса Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган.
Мавзуга оид
11:37 / 13.05.2026
«Асосий пасайиш Шўртанда» — энергетика вазири газ қазиб олиш ҳажмининг кескин қисқариб кетганига изоҳ берди
19:03 / 07.05.2026
Отабек Бакиров: “Ёлғон ахборот тарқатиш ҳақидаги модда сўз эркинлигини торайтиряпти”
15:24 / 07.05.2026
Блогер Отабек Бакировга нисбатан маъмурий иш тугатилди
14:11 / 02.05.2026