Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг президент сайлови тўғрисидаги баёнотлари демократияга бўлган ишончга путур етказади – ЕХҲТ
ЕХҲТ миссияси Дональд Трампнинг президент сайловида овозлар сохталаштирилган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги баёнотларини асоссиз деб топди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг овозларни ҳисоблашдаги муаммолар тўғрисидаги баёнотлари асоссиз ва жамиятнинг демократия институтларига бўлган ишончига путур етказади. Бу ҳақда ЕХҲТ миссиясининг дастлабки ҳисоботида айтилмоқда, деб хабар берди CNN.
ЕХҲТнинг таъкидлашича, сайлов "юридик мавҳумлик ва логистик чақириқларга қарамасдан рақобатли ва яхши ташкиллаштирилди".
Кузатувчиларнинг қўшимча қилишича, "сайлов сохталаштирилгани тўғрисидаги кейин янграган юридик чақириқлар ва асоссиз баёнотлар сайловни ташкил этишга жалб қилинган ташкилотларнинг лавозимли шахсларини ҳам, сайловчиларни ҳам таажжуб ва хавотирга солди". Ҳисоботда таъкидланишича, ташкилот Дональд Трампнинг баёнотларини назарда тутган.
"Хусусан, тизимли муаммолар тўғрисида амалдаги президент томонидан жумладан, сайловдан сўнг янграган асоссиз таъкидлар фуқароларнинг демократик институтларга бўлган ишончига путур етказади", - дейилади ҳисоботда.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат президентлиги учун сайловда овозлар сохталаштирилган бўлиши мумкинлигига шаъма қилганди.
Мавзуга оид
10:24 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашди
19:26 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
10:23 / 16.01.2026
Гренландия масаласи: ЕХҲТ “дарҳол жавоб беришга тайёр”
21:07 / 08.12.2025