Жаҳон | 07:47 / 06.11.2020
3201
1 дақиқада ўқилади

БМТ коронавирусга қарши кураш бўйича давлатлар раҳбарлари даражасида саммит ўтказади

Фото: Global Look Press

3-4 декабрь кунлари БМТ Бош ассамблеясининг коронавирусга қарши курашга бағишланган махсус саммити ўтказилади. Унда давлатлар раҳбарлари иштирок этади. Аввалроқ бундай саммит ўтказиш ташаббусини Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билдирганди.  

Бош ассамблеянинг амалдаги раиси Вулқон Бозкир Алиевнинг ушбу ташаббусини қутлаган. “Пандемия билан боғлиқ фавқулодда вазият зиммамизга махсус сессияни иложи борича тезроқ ўтказишни юкламоқда”, деб таъкидлаб ўтган Бозкир. Унинг таъкидлашича, ушбу мавзунинг бундай юқори даражада муҳокама қилиниши коронавирусга қарши кураш бўйича кейинги ҳаракатларга туртки беради.

Сентябрда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш инсоният пандемия синовидан ўта олмаганини, пандемия инсоният учун Иккинчи жаҳон уруши тугаши ва БМТ ташкил этилиши билан таққослаш мумкин бўлган бурилувчи он бўлганини айтган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид