Лукашенко Литва ва Полшани мулоқотга қайтишга чақирди
Лукашенко Беларус Литва ва Полша билан ҳамкорликка тайёр эканлигини таъкидлади.
Беларус президенти Александр Лукашенко Литва ва Полша раҳбариятига зиддиятни тўхтатиш ва ўзаро мулоқотга қайтиш чақириғи билан чиқди.
“Литва раҳбариятига яна бир бор мурожаат қилмоқчиман: келинг, дўст бўлиб яшайлик. Полша раҳбариятига ҳам шуни айтмоқчиман: ҳеч нарсага эриша олмайсизлар. Биз тиз чўкмаймиз. Ёлғиз қолсак ҳам жавоб қайтарамиз. Улар буни тушунди деб ўйлайман. Келинг, бирга ишлайлик, биз очиқ ҳамкорликка тайёрмиз”, – деди у.
Лукашенко Литвада Игналинск АЭСи ишлаганида Беларус ҳеч қандай эътироз билдирмагани, у ёпилгач эса мутахассисларнинг бир қисмини Беларусда қуриладиган АЭСга ишга жойлаштиришни таклиф қилганига эътибор қаратди.
Унинг қайд этишича, ташқаридан бўлган босим туфайли Литва Беларус АЭСи қурилишига қарши чиқмоқда.
Аввалроқ Литва президенти ЕИни Беларус АЭСида ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олмасликка чақирганди.
Литванинг таъкидлашича, БелАЭС лойиҳаси ядро энергетикаси соҳасидаги халқаро талаблар бузилган ҳолда амалга оширилган. Литва парламенти мазкур АЭСни миллий хавфсизликка таҳдид деб эълон қилди ҳамда у ерда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш ҳамда электр тармоқлари орқали ўтказишни тақиқлади.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
10:38 / 11.11.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Литва бизнес-форуми ўтказилди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024