Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда Саудия маликасининг 600 минг евролик буюмлари ўғирлаб кетилди
Малика августдан бери Франция жанубида дам олаётганди ва 5 ноябрь куни Парижга қайтганди.
Саудиялик маликанинг Париждаги хонадонидан қиймати 600 минг евролик буюмлар ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда La Parisien нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, майдони 200 кв метр бўлган хонадондан ҳар бирининг қиймати 10 минг евродан 35 минг еврогача бўлган 35 дона Hermès сумкалари ўғирлаб кетилган. Бундан ташқари, қиймати 80 минг евролик тақинчоқлар ва мўйнали палтолар ҳам йўқолган.
Малика августдан бери Франция жанубида дам олаётганди ва 5 ноябрь куни Парижга қайтганди. Полициянинг билдиришича, хонадон қулфи бузилмаган, аммо унинг захира калитлари йўқолган.
Терговчилар маликага таниш аёлни ўғирликка алоқадор деб ҳисоблашмоқда. У маликадан қимматбаҳо буюмларини E-Bay аукционида сотишни бир неча бор сўраган, аммо малика бу таклифга кўнмаган.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
07:09 / 02.06.2026