Жаҳон | 17:13 / 07.11.2020
14848
1 дақиқада ўқилади

Трамп ФҚБ, МРБ ва Пентагон раҳбарларини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда – ОАВ

Фото: Reuters

АҚШ президенти Доналд Трамп Мудофаа вазири Марк Эспер, Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Жина Хаспел ва Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) раҳбари Кристофер Рейларни ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” колумнисти Жош Рогин ўзининг президент аппаратидаги кўплаб манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Журналистнинг сўзларига кўра, Трамп Пентагон ва МРБ раҳбарларини бугуноқ ишдан бўшатиши мумкин.

Шунингдек, ФҚБ раҳбари ҳам «кетадиганлар» рўйхатида бор. Лекин бошқа манбалар Доналд Трамп режаларини ўзгартириб Рейни ўз лавозимида қолдиришини айтган.

Жош Рогиннинг изоҳлашича, Трамп юқоридаги олий мартабали мансабдорларни президентга садоқатли бўлмагани ва ҳар доим ҳам у хоҳлаганидек ҳаракат қилмагани учун ишдан олишни хоҳламоқда.

Мавзуга оид