23:36 / 08.11.2020
5703

АПЛ. «Манчестер Сити» «Ливерпуль» ўйинида муроса йўли танланди

Англия Премьер-лигаси 8-тури доирасидаги марказий ўйинда «Манчестер Сити» «Ливерпул»га қарши майдонга тушди.

Фото: Premier League

Қизиқарли ва шиддатли ўтган учрашувнинг 13-дақиқасида Мане пенальти ишлаб, Салоҳ 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирган бўлса, 31-дақиқада Жезус ажойиб голи билан мувозанатни тиклади – 1:1.

Биринчи бўлим якунида де Брюйне мезбонларни ҳисобда олдинга чиқариши мумкин эди, аммо Кевиннинг пенальтидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. Якунда ўйинда муроса йўли танланди.

Натижада, «Ливерпуль» пешқадамликка қайта олмай, 17 очко билан 3-ўринда қолган бўлса, «Манчестер Сити» 12 очко билан 11-ўринда бормоқда.

АПЛ. 8-тур.
Манчестер Сити – Ливерпуль 1:1 

Голлар: 0:1 – 13, пенальти Салоҳ, 1:1 – 31 Габриэл Жезус.
Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Лапорт, Рубен Диаш, Уокер, Родри, де Брюйне, Стерлинг, Гундўған, Ферран Торрес (Бернарду Силва, 61), Габриэл Жезус.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд (Милнер, 63), Гомес, Робертсон, Матип, Салоҳ, Вейналдум, Мане, Ҳендерсон, Диогу Жота, Фирмино (Шакири, 59). 
Ноаниқ пенальти: де Брюйне (40)

Top