Жаҳон | 08:09 / 08.11.2020
18983
1 дақиқада ўқилади

НАТО бош котиби Байденни табриклади ва Россияга қарши туришга чақирди

7 ноябрь куни Жо Байден АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонганлигини эълон қилди.

Йенс Столтенберг ва Жо Байден / Фото: NATO

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Жо Байденни АҚШ президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади ва кўплаб таҳдидларга, жумладан, Россияга қарши туришга чақирди.

«Жо Байденнинг АҚШ президенти этиб сайланишини олқишлайман. Уни НАТО ва трансатлантика муносабатларининг қатъий тарафдори сифатида биламан. Биз дуч келаётган кўплаб таҳдидлар, жумладан, Россия, халқаро терроризм, кибер ва ракета таҳдидлари, Хитойнинг кучайиши сабабли глобал куч мувозанатининг ўзгаришига қарши туришимиз учун жамоавий куч лозим», — деб ёзди Столтенберг табригида.

 7 ноябрь куни Жо Байден АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонганлигини эълон қилди.

 Уни ушбу ғалабаси билан қатор давлатлар раҳбарлари ва сиёсатчилари қутламоқда.

 Ўз навбатида Дональд Трамп суд орқали устунлигини қайтариб олишини билдирди. Унинг сўзларига кўра, «сайлов ҳали якунига етмади».

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид