Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик телебошловчи авиаҳалокатга учради
Россиянинг НТВ каналида бошловчилик қилган Александр Колтовой Москва областида юз берган авиаҳалокат қурбонига айланди. 41 ёшли Колтовой 7 ноябрда Люберци туманида енгил моторли Cessna самолётини бошқариш вақтида ҳалокатга учраган.
Бошловчи билан бирга самолётда бир аёл ҳам бўлган. Уларнинг иккиси ҳалок бўлган. Дастлаб аёл бошловчининг рафиқаси экани маълум қилинган. Кейинроқ ушбу маълумот рад этилиб, ҳалок бўлган аёл бошловчининг 33 ёшли таниши бўлгани маълум қилинган.
Самолёт штурвали ортида Колтовойнинг ўзи бўлган. Маълумотларга кўра, самолёт носоз двигател билан авариявий қўнишни амалга оширган. Самолёт серқатнов трассага қулаётганда, Колтовой охирги лаҳзада уни четга олиб қочишга муваффақ бўлган. Самолёт қулагандан кейин ёниб кетган. Авиаҳалокат оқибатларини бартараф этиш учун 40 киши ва 13 та техника жалб қилинган. Воқеа юзасидан текширув бошланган.
Телебошловчи июлдаги интервьюларидан бирида учувчи лицензиясига эгалигини ва ўз самолётини харид қилмоқчилигини маълум қилган.
Колтовой 2018 йилдан НТВда “ДНК” ток-шоусига, 2020 йилдан эса “Звезды сошлись” дастурига бошловчилик қилиб келган.
Мавзуга оид
21:39
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026