Фан-техника | 20:16 / 08.11.2020
8728
1 дақиқада ўқилади

Хитой дунёдаги биринчи 6G сунъий йўлдошини орбитага чиқарди

Хитой 6G тармоғининг биринчи синов сунъий йўлдошини фазога чиқарди. Қурилма 6-авлод тармоғи тажрибавий технологияси қанчалик яхши ишлашини кўрсатиши лозим. 

Фото: Twitter / UESTC

Қурилма яна 12та бошқа сунъий йўлдош билан бирга Тайюань космодромидан учирилган Long March 6 ракетаси ёрдамида орбитага чиқарилган.

Tinyan 05 номи билан маълум бўлган сунъий йўлдош Chengdu Guoxing Aerospace Science and Technology, Хитой электрон фанлар ва технологиялар университети ҳамда Beijing MinoSpace Technology компанияси томонидан ишлаб чиқилган.   

70 кг келадиган сунъий йўлдошдан кўзланган асосий мақсад Ерни масофадан зондлашдан иборат. Технология маълумотларни узатишнинг 5G тармоғи тезлигидан бир неча марта юқорироқ тезлигига эришиш учун юқори частотали терагерц тўлқинлари қўлланишини кўзда тутади.

Терагерц диапазондаги алоқа бир нечта устунликларга эга. Бу устунликларга маълумотлар узатилишининг юқори тезликлари ва алоқани татбиқ қилишнинг осонлигини киритиш мумкин.  

Мавзуга оид