ОАВ «Ювентус» Роналду билан шартномани узайтирмоқчи эмаслигидан хабар топди
«Ювентус» катта эҳтимол билан португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналдуга янги шартнома таклиф қилмайди. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатди.
Хабар қилинишича, «Ювентус»нинг бу позицияси бир неча омилларга асосланади. Улардан бири – молиявий сабаб: коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз туфайли клуб юлдузли футболчиларининг катта маошларини тўлашда қийналмоқда. Роналду клубдаги энг кўп маош олувчи футболчи ҳисобланади, унинг йиллик маоши миқдори 31 млн еврога тенг. Бу клубда маоши миқдори бўйича иккинчи ўринда турувчи аргентиналик футболчи Пауло Дибаланинг йиллик маоши миқдоридан қарийб 5 баробар кўпдир.
Бундан ташқари, манба маълумотига кўра, клубдагилар футболчи ўзига билдирилган ишончни тўла оқлаганига шубҳа билан қарашмоқда: «Ювентус» у келганидан кейин ҳам Европа футболида етакчига айлана олмади ва Чемпионлар лигаси кубогини қўлга кирита олмади.
Учинчи сабаб эса – футболчининг ёшидир, у 35 ёшни қораламоқда: бундай ёшда профессионал футболчи ўсишда давом этмайди, деб ҳисобланади.
Шунингдек, клубни футболчининг ўзини тутиши қониқтирмаяпти, бу эса «Ювентус»да зиддиятли муҳит юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Хабар қилинишича, «Ювентус» Роналдуни 2021 йил ёзида – шартномаси муддати тугашига бир йил вақт қолганида сотиб юборишга ҳаракат қилади. Бу ҳолатда клуб уни 2018 йилда сотиб олиш учун сарфлаган маблағининг бир қисмини қоплаши мумкин бўлади. Ўшанда «Ювентус» Роналду учун «Реал»га 100 млн евро тўлаб берганди.
Мавзуга оид
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024
«Ливерпул», «Барса» ва «Юве» учун жиддий синов. Дам олиш кунларида тавсия этиладиган 4 учрашув
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024