Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 300дан ортиқ кафе, ресторан ва меҳмонхонада кексалар учун чегирма эълон қилинди (рўйхат)
Ноябрь ойи Ўзбекистонда «Кексалар учун туризм ойлиги» деб эълон қилинган. Ой давомида кексалар учун қатор чегирмалар амал қилмоқда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўрсатаётган хизматлари учун чегирмалар бераётган корхоналар рўйхатини Kun.uz'га тақдим этди.
Чегирмалар 1–30 ноябрь кунлари, 60 ёшдан ошган эркаклар ва ёши 55дан юқори аёллар учун амал қилади.
Кексалар имтиёздан фойдаланиш учун паспорт ёки пенсия гувоҳномаларини тақдим этишлари лозим.
Транспорт хизматлари
- «Uzbekistan Airways» — ички авиарейсларда эконом ва бизнес тоифаларнинг нархларига 25 фоиз чегирма. (LPR3M, UPR3M, SPR3M, OPR3M класслари бундан мустасно);
- «Ўзбекистон темир йўллари» — ички йўналишдаги тарифларга 10 фоиз чегирма;
- «Uzautotrans Service» — маҳаллий йўналишларда қантовчи автобус чипта нархларига 15 фоиз чегирма.
Меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари
Ўзбекистон бўйича 212та меҳмонхонада кексалар учун 50 фоизгача (аксарияти 10–20 фоиз оралиғида) арзонлаштирилган нарх жорий қилинган.
Қуйидаги pdf-файлда меҳмонхоналар рўйхати, улардаги хоналарнинг жорий нархлари, чегирма миқдорлари, уларнинг жойлашган манзиллари ва алоқа учун телефон рақамлари ҳақидаги маълумотлар жамланган.
Ресторан ва кафелар
Қариялар учун ихтиёрий чегирма бераётган умумий овқатланиш корхоналари сони республика бўйича жами 114та. Улардаги чегирмалар миқдори 20 фоизгачани ташкил этади.
Ушбу файлда умумий овқатланиш корхоналари рўйхати, манзили, улардаги ўртача овқатланиш суммаси, чегирма миқдори, масъул шахс ва боғланиш рақамлари кўрсатиб ўтилган.
Зиёратгоҳлар
Ноябрь ойида 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркаклар паспорти ёки пенсия гувоҳномасини кўрсатиб, қуйидаги зиёратгоҳларга бепул кириши мумкин.
- Ҳазрати Имом мажмуаси (Тошкент шаҳри)
- Самарқанд вилояти (Самарқанд вилояти)
- Имом Бухорий мажмуаси (Самарқанд вилояти)
- Шоҳи Зинда мажмуаси (Самарқанд вилояти)
- Ҳазрати Ҳизр зиёратгоҳи (Самарқанд вилояти)
- Хўжа Дониёр мажмуаси (Самарқанд вилояти)
- Имом Мотуридий зиёратгоҳи (Самарқанд вилояти)
- Чор-Чинор зиёратгоҳи (Самарқанд вилояти)
- Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси (Бухоро вилояти)
- Чор Бакр мажмуаси (Бухоро вилояти)
- Дорус Саодат мажмуаси (Қашқадарё вилояти)
- Дорут Тиловат мажмуаси (Қашқадарё вилояти)
- Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳи (Хоразм вилояти)
- Саид Алоуддин Пир зиёратгоҳи (Хоразм вилояти)
- Чил Устун мажмуаси Навоий вилояти (Хоразм вилояти)
Бундан ташқари, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда жойлашган жами 49та маданий мерос объектига кириш учун ҳам чегирмалар кўзда тутилган.
Туризм қўмитаси ахборотига кўра, кексаларнинг дам олишини мазмунли ташкил этишда уларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши таъминланади.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026