Путин бирданига беш нафар вазирни ишдан бўшатди
Ҳукумат раҳбари Михаил Мишустин Энергетика вазирлигидан озод қилинган Александр Новакни Бош вазирнинг 10-ўринбосари этиб тайинлашни таклиф қилди.
Россия Президенти Владимир Путин 9 ноябрь куни бирданига беш нафар вазирни лавозимидан озод қилди.
Путиннинг фармони билан табиат ресурслари ва экология вазири Дмитрий Кобилкин, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Владимир Якушев, Транспорт вазири Евгений Дитрих, энергетика вазири Александр Новак ва Узоқ Шарқни ривожлантириш вазири Александр Козлов лавозимидан озод этилди.
Россия бош вазири Михаил Мишустин Козловни Табиат вазири этиб тайинлаш таклифини берди. У шунингдек, Энергетика вазирлигига “Русгидро” раҳбари Николай Шульгиновни, Транспорт вазирлигига “Аэрофлот” раҳбари Виталий Савельевни, Қурилиш вазирлигига ушбу вазирликнинг биринчи ўринбосари Ирек Файзуллинни ҳамда Узоқ Шарқни ривожлантириш вазирлигига Узоқ Шарқни ривожлантириш фонди бошлиғи Алексей Чекунковни раҳбар этиб тайинлаш тўғрисида Думага таклиф киритди.
Мишустин Энергетика вазирлигидан озод қилинган Александр Новакни Бош вазирнинг 10-ўринбосари этиб тайинлашни таклиф қилди. Шу пайтга қадар Россия ҳукумати раҳбарининг ўринбосарлари тўққиз нафар эди.
Путин қурилиш вазирлигидан бўшатилган Якушевни ўзининг Урал федерал округидаги сиёсий вакили этиб тайинлади.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024