Шавкат Мирзиёев Эпидемияга олиб келувчи касалликларга қарши курашиш бўйича тиббиёт муассасалари тармоғини яратишни таклиф қилди
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Эпидемия таҳдидларига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирларнинг комплекс режаси тасдиқланганини маъқуллаб, хавфли инфекцион касалликларнинг тарқалишига қарши ҳамкорликни янада фаоллаштириш, юқумли касалликлар бўйича тиббиёт муассасалари тармоғини яратиш, Телемедицина соҳасидаги ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқишни таклиф этди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида сўз олиб, ШҲТнинг долзарб вазифалари юзасидан тўхталиб ўтди.
«Мамлакатларимизда аҳоли соғлиғига хавф туғдираётган янги хатар ва таҳдидларга биргаликда қарши курашиш кўламини кенгайтириш жуда муҳим аҳамиятга эга.
Бугун инсоният аввал маълум бўлмаган инфекциялар билан тўқнаш келмоқда. Уларга қарши курашиш кундалик турмушимизнинг бир қисмига айланмоқда.
Шу муносабат билан бугунги саммитда Эпидемия таҳдидларига қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларнинг комплекс режаси қабул қилинишини олқишлаймиз.
Унинг амалга оширилишини таъминлаш, хавфли инфекцион касалликларнинг тарқалиши тўғрисидаги ахборот билан таъсирчан алмашинувни йўлга қўйиш муҳимдир.
Мамлакатларимизнинг соҳага ихтисослашган шифохоналари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Эпидемияга олиб келувчи касалликларга қарши курашиш бўйича тиббиёт муассасалари тармоғини яратишни таклиф этамиз.
Ушбу тармоқ доирасида инфекцион касалликларни диагностика, профилактика қилиш ва даволаш бўйича тажриба алмашиш, қўшма врачлар гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш ва уларни тайёрлашга қаратилган ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш мумкин.
Фурсатдан фойдаланиб, барча шерикларимизга, аввало Россия ва Хитойга коронавирус инфекциясига қарши курашишда кўрсатилган катта ёрдам ва кўмак учун миннатдорлик билдираман.
Пандемия шароитида соғлиқни сақлашга янги масофавий технологияларни жорий этиш зарурати ҳам ортиб бормоқда.
Шу муносабат билан Телетиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Концепцияда врачларни кенг турдаги касалликларни даволашда телетиббиёт усулларига ўқитиш ҳамда ушбу соҳадаги илғор тажриба алмашишни назарда тутиш муҳим», деган давлат раҳбари.
Мавзуга оид
13:00 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев яна бир бор Ғазодаги воқеаларга муносабат билдирди
11:48 / 09.11.2023
“Дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда” — Шавкат Мирзиёев
18:18 / 12.09.2023
Ўзбекистон йўлларида юк машиналарига мўлжалланган тарозилар ўрнатилади
12:28 / 12.09.2023