Жаҳон | 09:12 / 12.11.2020
9112
1 дақиқада ўқилади

АҚШда рекорд сонда кунлик касалланиш ҳолатлари қайд этилди

АҚШда охирги суткада коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони пандемия бошидан бери биринчи марта 140 мингдан ошди ва 145 минг 835тани ташкил қилди.  

Фото: rbc.ru

The Washington Post нашрининг хабар беришича, АҚШда бир ҳафта ичида кунлик касалланиш ҳолатлари сони 104 мингдан 145 минггача ошган. Мамлакатда 9 кундан бери касалланиш ҳолатлари 100 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.  

АҚШда охирги суткада инфекциядан вафот этганлар сони 1549 кишини ташкил қилди. Бу кўрсаткич мамлакат учун май ойи ўрталаридан бери энг юқори ҳисобланади. 

Техас АҚШда касалланиш ҳолатлари сони 1 млндан ошган биринчи штат бўлди. 

Айни вақтда мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 10,7 млндан, инфекциядан вафот этганлар сони 247 мингдан ошди. Мамлакат касалланиш ва ўлим ҳолатлари сони бўйича дунёда 1-ўринни эгалламоқда.

Охирги маълумотларга кўра, дунёда жами касалланиш ҳолатлари сони 52 млндан ошди. Вафот этганлар сони 1,289 млндан кўпроқни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, 36 млндан кўпроқ киши коронавирусдан соғайиб кетган.

Мавзуга оид