Ўзбекистон | 16:05 / 12.11.2020
3931
1 дақиқада ўқилади

Архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун расмий хат ёки ариза ўша куннинг ўзида кўриб чиқилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фойдаланувчи давлат архивларининг ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун расмий хат ёки ариза тақдим этади.

Мурожаат ўша куннинг ўзида кўриб чиқилади. 3 иш кунида фойдаланувчига ўқув залларида ишлаш учун 1 йил муддатга рухсатнома тақдим этилади.

Чет эл фуқароси бўлган фойдаланувчилар давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан Ташқи ишлар вазирлигининг ёзма розилиги билан фойдаланади.

Ўқув залида фойдаланувчига йиғмажилдлар ва микронусхалар бир ой муддатга берилади.

Алоҳида қимматли ҳужжатлар (агар уларнинг фойдаланиш нусхаси бўлмаса) фойдаланувчига 2 ҳафтадан кўп бўлмаган муддатга, ноёб ҳужжатлар эса 5 кунга берилади.

Ўқув залларига кириш ва архив ҳужжатларидан фойдаланиш бепул амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид