Жапаров Қирғизистон президенти ваколатлари парламент спикерига ўтишини айтди
Конституцияга кўра, давлат раҳбарининг барча мажбуриятлари парламент спикери Канат Исаевга ўтиши керак эди. У бу ваколатдан воз кечгач, президентлик ваколатлари Садир Жапаровга ўтди.
Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаровнинг президентлик ваколатлари парламент спикерига ўтади. Бу ҳақда Жапаров Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Президент сайловида қатнашиш учун ваколатларимни топширишим керак. Ваколатлар автоматик равишда парламент спикери Талант Мамитовга ўтади", - деди у.
Эслатиб ўтамиз, Сооронбай Жээнбеков 15 октябрь куни Қирғизистон президентлигидан истеъфога чиқди.
Президентнинг истеъфосидан кейин, Конституцияга кўра, давлат раҳбарининг барча мажбуриятлари парламент спикери Канат Исаевга ўтиши керак эди. У бу ваколатдан воз кечгач, президентлик ваколатлари Садир Жапаровга ўтди.
Қирғизистонда президент сайлови 2021 йил 10 январда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
20:33 / 14.09.2024
Водийдаги тантана, Бойсундаги мавҳумлик ва АЭС бўйича якуний битим — ҳафта дайжести
19:03 / 14.09.2024
Қирғизистон президенти дам олиш масканини чиқиндилардан тозалади
20:48 / 13.09.2024