13:40 / 12.11.2020
8715

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғона водийсида сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 2020 йил 12 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:25да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари: 41,06 градус шимолий кенглик; 73,61 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,8. Чуқурлик 6 км. 

Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 368 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

  • Наманган: 163 км, 2 балл;
  • Андижон: 111 км, 3 балл;
  • Фарғона: 171 км, 2 балл.
Top