Россия немис ва француз амалдорларига қарши санкциялар киритди
Россия Алексей Навалнийнинг заҳарланиши билан боғлиқ масалалар юзасидан Германия ва Франция бошқарув администрацияси вакилларига нисбатан санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари учун халқаро вазиятнинг муҳим масалалари юзасидан ташкил қилинган интервьюда маълум қилган.
«Жавоб санкциялари, албатта, бўлади. Навальний борасида Европа иттифоқи томонидан киритилган санкцияларнинг ташаббускори Германия эди ва бу санкциялар тўғридан тўғри Россия президенти администрациянинг бошқарув ходимларига дахлдор бўлган. Бизнинг жавоб санкцияларимиз ҳам худди шу даражада бўлади», – деган Лавров.
«Улар (санкциялар) қабул қилиб бўлинган. Биз яқин кунларда бу ҳақда немис ва француз ҳамкасбларимизга хабар берамиз. Бу санкциялар Германия ва Франция раҳбарлари администрациясининг бошқарув ходимларига қарши бўлади», – дея аниқлик киритган Россия Ташқи ишлар вазири.
Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Россия Навалнийни Германия ҳудудида ёки уни Берлиндаги «Шарите» клиникасига олиб борган самолётда заҳарланган бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди.
Октябр ойида Европа иттифоқи Алексей Навалнийнинг заҳарланиши ортидан россиялик олти нафар мансабдорга, шунингдек, Россия давлат кимё ва технология илмий-текшириш институтига нисбатан санкциялар жорий қилган эди.
Россиялик мухолифатчи, Коррупцияга қарши кураш фонд раҳбари Алексей Навалний 20 август куни Томскдан Москвага қайтаётганда ўзини ёмон ҳис қилган ва самолёт Омск шаҳрига фавқулодда қўнишга мажбур бўлганди. Заҳарланиш ташхиси билан касалхонага тушган Навалний 22 август куни Германиядаги «Шарите» клиникасига олиб кетилгач, 7 сентябргача кома ҳолатида бўлди. Кейинчалик оёққа турган Навалний ўзининг заҳарланиши шахсан Владимир Путиннинг топшириғи билан амалга оширилганини айтган.
Мавзуга оид
18:17 / 08.11.2024
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
22:23 / 30.10.2024
АҚШ Россия «дўстларига» қарши санкциялар киритди
20:56 / 14.10.2024
Европа Иттифоқи Молдова бўйича санкциялар рўйхатини кенгайтирди
21:00 / 07.10.2024