Саудия подшоҳи дунёни Эронга қарши «қатъий позиция» олишга чақирди
Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ол-Сауд жаҳон ҳамжамиятини Эроннинг ядровий ва баллистик ракета дастурларини ишлаб чиқиш ҳаракатларини кўриб чиқиш учун «ҳал қилувчи позиция»ни эгаллашга чорлади.
«Подшоҳлик Эроннинг минтақадаги бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашуви, терроризмни кучайтириши, мазҳабпарастлик алангасини ёқиши хавфини алоҳида таъкидлайди ва халқаро ҳамжамиятни Эронга қарши қатъий позиция олишга чақиради. Бу орқали Эронни оммавий қирғин қуроллари ва баллистик ракеталари дастурини қайта кўриб чиқишига эришиш лозим», – деди подшоҳ 12 ноябр куни ҳукуматнинг олий даражали маслаҳат органидаги йиллик мурожаатида.
Бу ҳақда хабар берган «Ал-Жазира»нинг эслаб ўтишича, 84 ёшли ҳукмдор шу йил сентябрда БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида ҳам Эроннинг «экспансионизм сиёсати»ни қоралаган эди.
Сунний мусулмонлар кўпчиликни ташкил этадиган Саудия Арабистони ва шиалар ҳукмронлик қилаётган Эрон минтақадаги икки йирик қарама-қарши кучлардир. Улар ўртасидаги адоват 5 йилдан буён Яманда давом этаётган урушда яққол кўринади. Саудлар бошчилигидаги халқаро коалиция Яманда Теҳрон қўллаб-қувватлайдиган хусийлар билан курашмоқда.
Сўнгги бир йилда АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон бўйича ядровий битимдан чиқиб, унга нисбатан қатъий санкцияларни жорий этиши ортидан минтақадаги вазият яна кескинлашган.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024