Ўзбекистон | 17:04 / 12.11.2020
20545
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 3та Malibu иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни соат 13:30ларда, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чилонзор кўчаси, 54-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган У.О. бошқарувидаги Malibu, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги Malibu ва яна бир ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги Malibu транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, 37 ёшли ҳайдовчи У.О. тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Мавзуга оид