Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Диний эркинликларни илгари суриш бўйича вазирлар конференциясида иштирок этади
2020 йилнинг 16 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Варшава шаҳрида (Полша) онлайн шаклда бўлиб ўтадиган Диний эркинликларни илгари суриш бўйича вазирлар конференциясида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари конференция иштирокчиларига видеомурожаат йўллаб, мамлакатимизнинг диний эркинликни таъминлаш борасидаги тажрибаси тўғрисида маълумот беради.
Дунё ААнинг маълум қилишича, Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2018 ва 2019 йилларда Вашингтонда бўлиб ўтган биринчи ва иккинчи Диний эркинликларни илгари суриш бўйича вазирлар конференцияларида ҳам қатнашганди.
2018 йил декабрь ойида АҚШ Давлат департаменти қарори билан Ўзбекистон диний эркинликлар соҳасида «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатидан чиқарилган.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025